Харков вилоятининг жанубида жойлашган Балаклеядаги вазият туфайли Россия милитаристик «паблик»ларида ваҳимали кайфиятлар ҳукмрон. Улар Украина Қуролли Кучларининг қарши ҳужуми пайтида Россия Федерациясининг босқинчи гуруҳи қуршаб олинганига ишонтирмоқда.
Бу ҳақида Телеграмда, шунингдек, Кремль тарғиботчиси Романов ҳам ёзган.
"Балаклея яқинида Самара СОБРи қуршаб олинди. Уларнинг имкониятлари, юмшоқ қилиб айтганда, бир нави", - дейди тарғиботчи. Бошқирдистон СОБРи ҳам "қозон"га тушиб қолгани ҳақида маълумот бор.
"Улар охиригача курашадилар. Улар хайрлашдилар", деб ёзади Кремл «паблик»лари.
Украина томонининг Балаклея ҳудудидаги вазият ҳақида сукут сақлаётгани муҳим. Қарши ҳужум ҳақида ҳеч қандай тасдиқ йўқ.
Россиялик тарғиботчилар версиясига кўра, Украина Қуролли кучлари 6 сентябрь куни эрталаб қарши ҳужумга ўтган. Тушлик пайти улар шаҳарни "оператив қуршаб олганлик" ҳақида оммавий ёзишни бошладилар.
"Украина Қуролли Кучларининг тактикаси: ҳужумга ўтиб, колонналар тезликда позицияларни бузиб киради, пиёдага айланади. Душман эса танкларда қолади", деб ёзади Россиянинг "Два маёора" милитаристик ресурси.
Умуман олганда, "махсус операция" ни қўллаб-қувватловчи кремлпараст пабликларда ваҳима ва жазавали кайфитлар ҳукмрон. Улар Балаклеяни «к*тга тиқдик» деб аллақачон очиқ айтишмоқда.
Украина Қуролли Кучлари Балаклеядаги Самара ва Бошқирдистон СОБРни "қозонга" тушди
Тахминларга кўра, Балаклеяда Россия Ички ишлар вазирлигининг Самара ва Бошқирдистондан махсус кучлари қуршаб олинган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»