У, шунингдек, АҚШ Эронга нисбатан қатъийроқ ёндашувга эришиш учун ЕИ мамлакатларига босим кўрсатишда давом этишини таъкидлади.
«Мен бутун дунё Қўшма Штатлар, Исроил ва Форс кўрфази мамлакатларининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини кўришни истардим. Бу жуда муҳим кампания, чунки Эрон режимининг инқилобий характери бутун дунёга таҳдид солади», - деди Помпео.
АҚШ давлат котиби Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб сафар доирасида Миср, Иордания, Бахрайн, БАА, Қатар, Саудия Арабистони, Уммон ва Қувайтга ташриф буюришни режалаштирган.
Аввалроқ Помпео америка қўшинлари Суриядан олиб чиқиб кетилгандан сўнг АҚШ Эроннинг минтақадаги таъсирига қарши курашни давом эттиришини айтиб ўтганди.
АҚШ Эронга қарши глобал коалиция тўпламоқда
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб ўз хизмат сафарини Вашингтоннинг Эронга қарши глобал коалиция тузиш бўйича ҳаракатлари бир қисми деб атади, дея хабар беради CNBC телеканали. Унинг сўзларига кўра, Эронга қарши коалицияга АҚШ ва Исроилдан ташқари, Эрон давлатини «ўз фаолиятини тўхтатиши лозим бўлган терроризмнинг дунёдаги энг катта ҳомийси» деб ҳисоблайдиган Европа, Осиё ва Форс кўрфази мамлакатлари ҳам киради.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»