Аввалроқ Ланкашир маъмурияти масжиднинг ноодатий дизайни лойиҳасини маъқуллаган эди – диний бино овал шаклга эга, унинг минораси эса Ланкашир тўқимачилик фабрикаси мўри қувури силуэтини еслатади. Катта диний бинони тепаликнинг катта йўл кесишмасида жойлаштиришга қарор қилинди.
Дастлаб маҳаллий ҳокимият 30 метрли минорали масжид Ланкашир ландшафтига мос келадими-йўқми, деб шубҳа қилганди, бироқ кейинчалик улар лойиҳани маъқуллашди. Кейинроқ маҳаллий амалдорлардан бири Британия ҳукуматидан аралашиб, Престонда масжид қуриш учун рухсатномани қайта кўриб чиқишни сўради.
Бироқ, уй-жой масалалари ва режалаштириш вазири Люси Фрейзер рад этиш учун ҳеч қандай сабаб топмади ва Brick Вале ("ғиштин парда") номидаги масжид ва баландлиги 30 метрли минора қурилишини маъқуллади.
Британия ҳукумати Престонда ғайриоддий масжид қурилиши ҳақидаги мунозараларга чек қўйди
Британия ҳукумати Престон шаҳрида қизғин мунозараларга сабаб бўлган ғайриоддий меъморий кўринишга эга бўлган катта масжид қуришга рухсат берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»