Россия Қорабоғда "тинчликпарвар контингент" мавжудлигига қарамай, иттифоқчисини ташлаб Арманистонга хиёнат қилди.
Россия Ереван олдидаги ўз мажбуриятларидан бир томонлама воз кечиб, ўз иттифоқчиси Арманистонни узил-кесил тарк этди ва унга хиёнат қилди, шундан сўнг Озарбайжон тан олинмаган Тоғли Қорабоғ кучларига қарши ҳарбий операция бошлади.
Озарбайжон ресурслари арман позициялари ва ҳарбий объектларига зарбалар видеосини оммавий равишда эълон қилмоқда, тинчлик кафолати бўлиши керак бўлган рус "тинчликпарварлари" эса номаълум бир жойга кириб кетди.
"Афтидан, вазият бу субъектни бутунлай йўқ қилиш томон қараб кетмоқда", - дея таъкидлайди украиналик журналист ва блогер Денис Казанский Қорабоғ тақдирини шарҳлар экан. Унинг таъкидлашича, Россия ва рус "тинчликпарварлари" шунчаки хиёнат қилган ва ўз иттифоқчиларидан воз кечган ва жанговар ҳаракатларга ҳеч қандай тарзда тўсқинлик қилмади. Майдондаги арман манбалари руслар қочиб, ўз мажбуриятларини бажаришдан ўзини четга олгани ҳақида хабар беришади. "Руслар қаерга қочганлиги ҳақида маълумот борми?"- деб сўрайди арман ҳарбий портали. "Шундай тугаши аниқ эди. Россия ҳар доим алдайди", - дея таъкидлайди блогер
"Россияликлар қаерга қочиб кетишди?"- Арманистонда Россия Қорабоғда хоинлик қилди, деб эълон қилинди
Россия Қорабоғда "тинчликпарвар контингент" мавжудлигига қарамай, иттифоқчисини ташлаб Арманистонга хиёнат қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»
Янгиликлар
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»
- Исроил Эронга ултиматум қўйди: Агар жавоб қайтарсангиз, бутун мамлакатни йўқ қиламиз
- Эрон жавоби бошланди: Исроил томон 100 га яқин "Шаҳед" учирилди
- Исроил Эронга зарба берди