
Тахлил (556)
Хорижий банкларда сақланаётган Ливия активларининг умумий миқдори қарийб 150 миллиард АҚШ долларига етиши тахмин қилинмоқда. Ливия исёнчилари уларга эга бўлиш пайида. Аммо Ғарб давлатлари қарор қабул қилишга шошмаяпти.
АҚШ Давлат котиби Майк Помпео 7-декабр кунги баёнотида бу давлат учун диний эркинлик ва эътиқод билан боғлиқ ҳар қандай ҳуқуқ энг устувор қадриятлардан бири эканига урғу бериб, беш ҳукумат сиёсатини кескин қоралади: Мянма, Хитой, Эритрея, Эрон, Нигерия, Конго Демократик Республикаси, Покистон, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Туркманистон.
"Европа COVID-19ни енгишга уринаётган бир пайтда Эрон, Туркия ва Россия Евросиёни америка ҳукмронлигидан олиб чиқиш мақсадида ўз пиёдаларини илгари сурмоқда", - деб ёзади криминолог, Париж-Сорбонна университети география ва геосиёсат профессори Ксавье Рофер Atlantico.fr саҳифасида.
Франция президенти Эммануэл Макрон Француз мусулмонлар кенгашидан (CFCM) 15 кунлик муддатда республика қадриятлари хартиясини қабул қилишни, жумладан, ислом экстремизмини жиловлаш доирасида ҳукумат томонидан махсус тайёрланган динни давлатдан ва мактабдан ажратишни талаб қилди. Бу ҳақида BBC хабар қилади.
Совет Иттифоқи парчаланишида асосий рол ўйнаган ва советлар давридан кейин Арманистонга ҳам, Озарбайжонга ҳам жиддий зарар етказган Жанубий Кавказдаги узоқ давом этган можаролардан бири дипломатик келишувнинг якуний босқичига чиқмоқда. Демак, мантиқий бир саволни қўйиш вақти келди - 44 йиллик тўқнашувнинг сўнгги саҳифасига айланган 44 кунлик урушда ким ютқазди ва ким ғалаба қозонди?
«Россия Президенти Трамп президентлигидан кўпроқ кутганди. Лекин АҚШнинг янги президенти даврида Владимир Путинга яна ҳам қийин бўлади», - деб ёзади Швейцариянинг Tages-Anzeiger нашри. «Джо Байден вице-президентлик даврида Москвага 2011 йил ташриф буюрганди, - ҳикоя қилади журналист Зильке Бигалке.
Кейинги пайтда Туркистон бирлиги ҳақида турли доираларда гап сўз қўзғолди. Узоқ давом этган сукунат, қўрқув ва хижолатликдан сўнг бу мавзуда яна баҳслар бошланди. Ҳозиргача бу мавзуда гап очганлар, ҳатто ишора қилиб ўтганлар ҳам пантуркчилик, фундаментализмда айбланар эди.
"Россиянинг ўзи эълон қилган таъсир соҳасида Россия ўз таъсирини йўқотмоқда. Белоруссия, Марказий Осиё ва Кавказдаги бир вақтнинг ўзида рўй берган инқирозлар Кремлни ҳайратга солиб, собиқ Совет республикаларида Россиянинг манфаатларини мустаҳкамлашга мажбур қилиб, президент Путиннинг жаҳон саҳнасида уста тактикачи сифатида обрўсига путур етказмоқда қилди", - деб ёзади The New York Times.
Франция президенти Эммануел Макроннинг Туркия ва унинг президентига қарши олиб борган қарама-қаршилик сиёсати яна бу қарама-қаршиликда Франция, Исроил ва Греция томонини танлаган араб режимларининг мотивлари масаласини кўтаради. Бу саволга аввалги кунларда бир неча оммавий ахборот воситалари эътибор қаратган.
Дин тўғрисида олиб борилган илмий ишлар натижасидан аён бўладики, диндорлик барча башариятнинг умумий сифати бўлиб, унда қадимгилар ҳам, ҳозиргилар ҳам баробардир. Ҳеч бир халқ динсиз бўлмаган. Кўпчилик олимларнинг фикрича, Аллоҳ, дин каби тушунчалар инсоннинг асли табиатида мавжуд бўлиб, бу тушунчани уларга одатдан ташқари куч, яъни Аллоҳнинг Ўзи бергандир.
Ҳозирги кунда биз ноиттифоқлик, тарқоқлик, фитначилик каби салбий ҳодисаларнинг кенг тарқалаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Бу ҳаётнинг кўплаб жабҳаларида кузатилади ва агар уларнинг шоу-бизнес соҳасида бўлиши ёки бошқа шунга ўхшаш нарсалар ҳалокатга олиб келмаса, мусулмонлар орасидаги тафриқа жуда жиддий оқибатларга олиб келади.
"Россия ва Беларусда икки диктатор ҳукмронлик қилади, бироқ КГБ агенти Путин ва колхозчи Лукашенко ўртасидаги кескин фарқ янада ёрқинроқ бўлиши мумкин эмас эди. Уларнинг иккаласини ҳам ҳалокатга учраш кутаётганлиги бирлаштириб туради", - деб ёзади рус ёзувчиси Виктор Ерофеев Германиянинг Frankfurter Allgemeine Zeitung нашри саҳифаларида.
Бир пайтлар, социализм даври тугашидан салгина олдин, кескин бир савол пайдо бўлди: «Бу ўзи аслида нима? Бу ерда нимани қурдик, нима учун азобландик?» Демократия билан боғлиқ саволлар, худди биринчи муҳаббат сингари, ўтмишни қўмсаш пардасида таркалиб кетган пайтда берила бошланди. Энди ҳокимиятнинг энг жасур ва баджаҳл томонини ўзида мужассам этган диктаторларнинг қулаши фонида, бу ҳақда гапириш вақти келди ...
Янгиликлар
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»
- Исроил Эронга ултиматум қўйди: Агар жавоб қайтарсангиз, бутун мамлакатни йўқ қиламиз
- Эрон жавоби бошланди: Исроил томон 100 га яқин "Шаҳед" учирилди
- Исроил Эронга зарба берди