БАА расмий хабар агентлиги “WAM”да берилган хабарга кўра, БААнинг “Рашид” номли аппарати АҚШнинг Флорида штатидаги Канаверал космодромидан “SpaceX”нинг “Falcon 9” ракетаси билан фазога учирилди. Хабарда аппаратнинг тахминан беш ойларда Ойга етиб бориши кутилмоқда.
Муҳаммад бин Рашид фазо маркази аввалроқ Ойга тушириладиган ўзиюрар автоматик аппаратни Ойга устига етиб боришининг беш ой, изланиш эса Ой куни билан 14,5 кун давом этишини билдирганди.
Аппаратнинг ой геологик тузилиши, қоялар, плазма, чанг, Ой тупроғи билан боғлиқ изланишлар ва янги технологияни риовжлантириш учун маълумот тўплаш каби вазифалар билан шуғулланиши айтилди.
Мусулмон ўлкалари орасида илк бор
Бирлашган араб амирликлари “Рашид” номли ўзиюрар автоматик аппаратини (луноход) изланиш мақсадида Ойга юборди. Бу тасвирлар БАА томонидан эълон қилинди. “Рашид” аппаратининг 5 ойдан кейин Ойга қўниши кутилиб, БАА Ойга ўзиюрар автоматик аппарат юборган илк араб ўлкаси бўлди. “Рашид” “SpaceX”нинг “Falcon 9” ракетаси билан фазога чиқарилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»