Таъкидлаш жоизки, ҳозирги пайтда карвонсарой ресторанга айлантирилган. Ресторан раҳбарияти воқеага изоҳ берди.
"Биз бу рақс ҳақида билмагандик. Ресторан ижарага олинганди ва барча кўнгилочар дастурлар ижарага олувчилар томонидан ташкил қилинганди. Бу ерда эҳтиросли рақслар бўлишидан хабардор эмасдик. Ҳаммаси шартнома асосида ташкил қилинганди", — деди ресторан директори.
Фойдаланувчилар Шаҳрисабздаги кўп асрлик тарихга эга бўлган карвонсаройда қизларнинг яланғоч ва эҳтиросли (эротик) рақсини танқид қилдилар
Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган фотосуратларда Шаҳрисабздаги кўп асрлик тарихга эга бўлган карвонсаройда қизларнинг эҳтиросли (эротик) рақсини кўриш мумкин. Расм телеграм-каналларда тарқалди. Кўплаб интернет фойдаланувчилари тадбир ташкилотчиларини танқид қилди. Фойдаланувчиларнинг фикрига кўра, ушбу карвонсарой катта тарихга эга бўлиб, туристлар Ўзбекистонда интим-туризм ривожланяпти деган ўйга бориши мумкин.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иллат
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»