Доғистоннинг Аметеркмахи қишлоғидаги «ўқчи» 62 яшар нафақадаги Асадулла Рахманов бўлиб чиқди, у билан марҳум ўртасида ер билан боғлиқ низо бўлган экан.
“У Калашников автоматидан имом Абид Магомедовни отиб ўлдирди, унинг 47 ёшли укаси Арип ва 25 ёшли жияни Магомедни эса яралади. Асадулла автоматдаги барча ўқлар отиб бўлгач, Магомед унинг бўйнига пичоқ билан урди. Можаро ер участкаси туфайли рўй берган”, деб хабар қилади телеграм-канали MASH.
Терговчилар ва криминалистлар жиноят содир этилган жойни кўриб чиқмоқдалар, гувоҳлар биан савол-жавоб қилинмоқда.
Марҳумнинг укаси ва жияни касалхонага ётқизилган.
Ер талашган имом отиб ўлдирилди
Доғистонда маҳаллий аҳоли вакилларидан бири масжид имоми Абид Магомедовни отиб ўлдирди. Отишма вақтида имомнинг укаси ва жияни ҳам яраланди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иллат
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»