Ноёб меъморий ечимлари билан машҳур Дубай шаҳрида Ойнинг улкан нусхаси қурилади. Сунъий йўлдош нусхасида муҳташам меҳмонхона, спорт саройи ва бошқа кўп нарсалар жойлашади, дея хабар беради Кazinform AP Newsга таяниб.
Канадалик тадбиркор, Moon World Resorts Inc. архитектура компанияси асосчиларидан бири Майкл Хендерсон ойнинг 274 метрли нусхасини яратишни таклиф этяпти. У 30 метрли бинонинг тепасига ўрнатилади. Лойиҳа қиймати 5 миллиард доллардан ошади.
Хендерсон томонидан таклиф қилинган лойиҳа «Ой» деб номланади.
Шарсимон иншоот ичида 4000 хонали меҳмонхона ва дам олиш маскани, 10 минг кишини сиғдира оладиган спорт саройи ҳамда меҳмонлар ойда сайр қилишлари мумкин бўлган «ой колонияси» бўлади.
30 метрлик пойдевор устидаги «Ой» тунда порлайди.
«Ой» дунёдаги энг баланд бино - 828 метр баландликда Дубайда жойлашган Бурж Халифа осмонўпар биносига жуда мос келади.
Дубайда Ойнинг улкан нусхаси қурилади
Ноёб меъморий ечимлари билан машҳур Дубай шаҳрида Ойнинг улкан нусхаси қурилади. Сунъий йўлдош нусхасида муҳташам меҳмонхона, спорт саройи ва бошқа кўп нарсалар жойлашади, дея хабар беради Кazinform AP Newsга таяниб.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»