Коронавирус билан касалланиш январ ойининг ўрталаридан бошлаб омикрон вариантининг тарқалиши фонида рекорд суръатларда ўсиб бормоқда, аммо тезкор штаб аввалги икки кун давомида ушбу кўрсаткич пасайганлигини хабар қилди. Кузатувлар бошланганидан бери касалларнинг умумий сони 13 330 769 кишига етди.
Энг кўп ҳолатлар Санкт-Петербургда (кунига+19644 киши), Москва вилоятида (+11956) ва Москва шаҳрида (+11521) содир бўлган. Кун давомида мамлакатда жами 20178 киши касалхонага ётқизилган.
Умумий ҳисобда 10803305 киши, жумладан, охирги 24 соат ичида жами 97163 киши соғайди.
Кун давомида вирусдан 669 киши вафот этди, пандемия бошланганидан бери жами 337390 киши вафот этган.
Россияда коронавирусга чалиниш бўйича янги рекорд – бир кунда 183 минг киши
9 феврал ҳолатига Россияда 183 103 та янги ҳолат қайд этилди, хабар қилади федерал тезкор штаб. Бу пандемия бошидан бери бир суткалик максимал кўрсаткич.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»