“Жанговар тайёргарлик тадбирлари якунига кўра, қўшинлар ҳар доимгидек, доимий жойлаштириш пунктларига қўшма маршда йўл олади. Жанубий ва Ғарбий ҳарбий округ бўлинмалари ўз вазифаларини бажариб, темир йўл ва автомобиль транспортига юклашни бошладилар ва бугундан бошлаб ўз ҳарбий гарнизонларига ўтишга киришадилар”, — деди вазирлик матбуот котиби генерал-майор Игор Конашенков.
Унинг таъкидлашича, алоҳида бўлинмалар ҳарбий колонналар таркибида пиёда ҳаракатга тушади.
Шу билан бирга, Россия армиясидаги қўшинлар ва кучларни тезкор тайёрлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар комплекси давом этмоқда, дея қўшимча қилди Мудофаа вазирлиги.
Бир кун аввал ОАВда Украинадаги уруш Ростов вилояти билан чегарада 15 ёки 22 февралда бошланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Россия қўшинларини олиб кетмоқда
Жанубий ва Ғарбий ҳарбий округлар бўлинмалари оммавий равишда машғулотлардан қайтмоқда, хабар қилади Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»