У “Оливье” тарихий хотирага ҳурмат эканлигини ва Янги йилни ушбу таом билан нишонлаш анъанаси Совет давридан бери мусулмонлар орасида сақланиб келганлигини, уларга болаликни эслатишини таъкидлади.
Кргановнинг сўзларига кўра, мўминлар салат учун майонез ва гўштли ингредиентларни махсус дўконларда ёки ҳалол бўлимларда сотиб олишлари керак, қолган ингредиентларни эса уйи яқинидаги исталган дўконда сотиб олиш мумкин.
Муфтий раҳбари Исломда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш тақиқланганлигини қўшимча қилди, шундай экан, мусулмонлар учун “башарасини салатга қўйиш” одат эмас.
Аввалроқ муфтий Крганов мусулмонлар янги йилни бошқа фуқаролар каби нишонлашларини – мазали дастурхонлар қўйишларини, совғалар беришларини ва меҳмонларни кутиб олишларини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, мусулмонлар дам олиш кунлари манадарин ва апельсин сотиб олишади, бу “байрам туйғусини келтириб чиқаради”.
Муфтий Крганов “Оливье” салатининг “фирма” рецепти билан ўртоқлашди
Россия мусулмонлари диний идоралари раҳбарларидан бири муфтий Албир Крганов РИА “Новости”га берган интервьюсида диндорларга, Янги йил дастурхони учун “Оливье” салатини, рухсат этилган ингредиентлардан тайёрлашни тавсия қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»