1630/1. Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Ўзи эркак бўлатуриб хатти-ҳаракати ва сўзлашишини аёлларга ўхшатувчини ҳамда ўзи аёл бўлатуриб хатти-ҳаракати ва сўзлашишини эркакларга ўхшатувчини Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам лаънатладилар.
Бошқа ривоятда келтирилишича, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ўзини аёлларга ўхшатувчи эркакни ҳамда ўзини эркакларга ўхшатувчи аёлни лаънатладилар. Имом Бухорий ривояти.
1631/2. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам аёлларнинг либосини киювчи эркакни ва эркакларнинг либосини киювчи аёлни лаънатладилар. Абу Довуд ривояти.
1632/3. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Дўзахда икки тоифа киши борки, (мен уларни дўзахда кўргандим) дунё ҳаётида ҳозиргача кўрмадим. Бири шундай тоифаки, қўлларига молнинг думига ўхшаш қамчини олиб, у билан одамларни уришади. Иккинчиси шундай хотинларки, кийимлари бўлатуриб яланғочдирлар. Яъни, тор ва юпқалигидан кийимлари бўлса ҳам, йўққа ўхшаб туради. Улар бошқаларни ўзларига мойил қилиб, ўзлари ҳам бошқаларга мойил бўлишади. Буларнинг бошлари туянинг ўркачлари каби бир тарафга эгилиб туради. Бундай аёллар ҳаргиз жаннатга киришмайди. Унинг ҳидини ҳам топа олишмайди. Чунки жаннат ҳидини унча ёки бунча, яъни узоқ масофадан топилади», дедилар. Имом Муслим ривояти.
- Создано 24 Октябр 2022
- 13261 марта кўрилди
292-боб. Кийиниш, хатти-ҳаракат ва бошқа нарсаларда эркаклар ўзларини аёлларга, аёллар ўзларини эркакларга ўхшатишининг ҳаромлиги ҳақида
- Создано 24 Октябр 2022
- 14450 марта кўрилди
293-боб. Киши ўзини шайтонга ва кофирларга ўхшатишдан қайтарилгани ҳақида
633/1. Жобирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Чап қўлингиз билан таом еманглар. Чунки шайтон чап қўли билан овқатланади», дедилар. Имом Муслим ривояти.
1634/2. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз чап қўли билан овқатланмасин. Ҳамда чап қўли билан бирор ичимлик ичмасин. Чунки шайтон чап қўли билан овқатланиб, чап қўли билан ичимлик ичади», дедилар. Имом Муслим ривояти.
1635/3. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Яҳудий ва насронийлар (соч, соқолларини) бўяшмайди. Сизлар уларга хилоф қилиб бўяйверинглар», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Яъни, оқарган соч ва соқолни сариқ ёки қизилга бўяш жоиз. Аммо қора рангга бўяшдан қайтарилган. Буни кейинги бобда зикр қиламиз, иншааллоҳ.
- Создано 24 Октябр 2022
- 12254 марта кўрилди
295-боб. Бошнинг у ер-бу ерида қолдириб соч олишдан қайтариш ва эркаклар сочларининг барчасини олдириши мубоҳ эканлиги ҳақида
1637/1. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бошдаги сочнинг баъзисини олиб, баъзисини қолдиришни ман қилдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
1638/2. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бошидаги сочининг баъзиси олиниб, баъзиси олинмаган бир ёш болани кўриб, бундан қайтардилар. Ва: «Агар соч олдирсангиз, ҳаммасини олдиринглар. Қолдирсангиз, ҳаммасини қолдиринглар», деб айтдилар. Абу Довуд Имом Бухорий ва Муслимнинг шартларига биноан саҳиҳ иснод ила ривоят қилганлар.
1639/3. Абдуллоҳ ибн Жаъфардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Жаъфарнинг оилаларига (мотам қилишлари учун) уч кун муҳлат бердилар. Кейин уларнинг ҳузурларига келиб: «Бугундан кейин биродарим Жаъфарга мотам қилиб йиғламанглар», дедилар. Сўнгра у зот яна: «Биродарим Жаъфарнинг болаларини менинг ҳузуримга келтиринглар», дедилар. «Қачонки, биз у зотнинг ҳузурларига келганимизда, отамизнинг вафотларидан қайғуриб йиғлайверганимиздан жўжадек (нимжон) бўлиб қолган эдик. У зот сартарошни чақиртирдилар. Ва бизнинг сочларимизни олишни буюрдилар». Абу Довуд Имом Бухорий ва Муслимнинг шартларига биноан саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар.
1640/4. Алидан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам аёлларга сочни буткул олдиришни ман қилдилар. Имом Насаий ривояти.
- Создано 24 Октябр 2022
- 15557 марта кўрилди
294-боб. Эркак киши соч-соқолини, аёл киши эса сочини қора рангга бўяши ман этилгани ҳақида
1636/1. Жобирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Макка фатҳ қилинган куни Абу Бакр Сиддиқнинг оталари Абу Қуҳофа олиб келинди. Абу Қуҳофанинг соч ва соқоллари Сағома номли дарахтнинг гули ва мевасига ўхшаб оқариб кетган эди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Бу зотнинг соч ва соқолини бўяб қўйинглар. Лекин қора рангга бўяманглар», деб айтдилар. Имом Муслим ривояти.
- Создано 24 Октябр 2022
- 21636 марта кўрилди
296-боб. Сочга соч улаш, баданга игна билан ёзувлар (татуировка) чизиш ва тишларни ўткирлаш ҳамда орасини очишнинг ҳаромлиги ҳақида
Аллоҳ таоло: «Улар (яъни, Аллоҳга ширк келтирган кимсалар) Аллоҳни қўйиб, фақат (Лот, Узза, Манот) каби санамларга сиғинадилар ва фақат итоатсиз шайтонга сиғинадилар. Аллоҳ уни (шайтонни) лаънатлади. (Шунда) у деди: «Қасамки, бандаларинг орасидан ўзимга тегишли насибани албатта оламан. Ва уларни йўлдан оздираман, хом хаёлларга мубтало қиламан, буюрсам, улар чорваларининг қулоқларини кесадилар, буюрсам, Аллоҳ яратган нарсаларни ўзгартириб-бузадилар» (Нисо сураси, 117–119-оятлар), деб айтган.
1641/1. Асмодан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Бир аёл Расулуллоҳдан соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Аллоҳнинг расули, қизимга қизамиқ тошиб, сочлари тўкилиб кетди. Мен уни эрга узатмоқчиман. Энди ўша тушиб кетган сочлари ўрнига соч уласам бўладими?» деганида, у зот: «Аллоҳ соч уловчи ва сочига соч улатган аёлни лаънатлаган», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Бошқа ривоятда «Соч улагувчи ва соч улатувчи аёлни Аллоҳ лаънатлаган» бўлиб келган. Имом Бухорий ва Муслим Оиша онамиздан ҳам худди шу маънода бошқа бир ҳадисни ҳам ривоят қилишган.
1642/2. Ҳумайд ибн Абдураҳмондан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Бу зот Муовия розияллоҳу анҳу ҳажга келган йиллари минбар устида туриб, ёнларида соқчилари қўлига бир тутам сочни ушлатиб қуйидагича айтган сўзларини эшитдилар: «Эй Мадина аҳллари, уламоларингиз қаерда? Мен Расулуллоҳдан соллоллоҳу алайҳи васаллам мана шунақа (соч улашга ўхшаш) ишлардан ман этганларни эшитганман. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Бани Исроил қавми хотинлари мана шунақа ишларни қилишганда қайтармаганлари сабабли ҳалок бўлишган», деб айтдилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
1643/3. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам соч улагувчи ва соч улатувчи ҳамда (холга ўхшаш бирорта) белги қўювчи ва қўйдирувчи аёлларни лаънатладилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
1644/4. Ибн Масъуддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Бу зот: «Аллоҳ таоло (ҳолга ўхшаш бирорта) белги қўювчи ва қўйдиргувчи, қошларни териб ингичка қилдирувчи, яккам-дуккам тишларни чиройли бўлиши учун эговлатувчи ва Аллоҳ яратган нарсаларга ўзгартиш киритувчиларни лаънатлаган», деганларида, бир хотин Ибн Масъудга эътироз билдирган эди, шунда Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Аллоҳнинг расули лаънатлаган бўлса, қандай қилиб мен лаънатламайин?! Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар» (Ҳашр сураси, 7-оят) деган», деб жавоб қилдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Яна мақолалар...
- 297-боб. Соч ва соқолнинг оқини юлиш ҳамда йигитларнинг янги соқолни юлишдан қайтарилгани ҳақида
- 298-боб. Ўнг қўл билан истинжо қилиш ҳамда жинсий аъзоларни ушлаш макруҳ экани ҳақида
- 299-боб. Битта пойафзал ёки маҳсида узрсиз юриш ҳамда пойафзали ва маҳсисини узрсиз тик туриб кийишнинг кароҳияти ҳақида
- 300-боб. Уйда ухлаш олдидан олов, чироқ ёки шунга ўхшаш нарсаларни ёқилган ҳолда қолдиришдан қайтарилгани ҳақида